Алишер Усмоновнинг жияни автоҳалокат қурбони бўлди HD
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 8 май куни тонг саҳарда рўй берган автоҳалокат оқибатида асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни ва унинг йўлдоши ҳалок бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг сўзларига кўра, катта тезликда келган автомашинани ҳайдовчи бошқаролмай қолиб, йўл четидаги тўсиққа қаттиқ урилган. Ҳалокат тафсилотлари "Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Шедевр" супермаркети ёнида 8 май куни эрталаб соат 5 дан 15 дақиқа ўтганда содир бўлган автоҳалокат натижасида россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Бобур Усмонов бошқараётган қизил рангдаги "Форд Мустанг" русумли автомобил аварияга учради. Ҳалокат натижасида Бобур Усмоновнинг ўзи ва унинг ёнида кетаётган 20-25 ёшлардаги қиз ҳам воқеа жойида ҳалок бўлди. Автомобил қайта тикланмайдиган даражада пачоқ бўлган", деб хабар берди Озодликнинг Тошкентдаги манбаларидан бири.
Похожие видео
Показать еще