Жаноб президент, тергов адолатли олиб борилмади. HD

11.06.2018
Ҳурматли Президент! Турмуш ўртоғим Миров Акмал Азаматовичнинг вафот этганлиги ҳолати бўйича Сизга бундан олдин ҳам икки марта ариза билан мурожаат қилганман. Шу кунгача аризаларимга жавоб ололмаганим учун дастлабки тергов ҳаракатлари бир томонлама ҳамда нохолис ўтказилганлиги ва адолат қарор топиши пайсалга солинаётганлиги, экспертиза хулосаларининг нотӯғрилиги туфайли Сизга ўзимнинг такрорий шикоят хатимни ёзишга мажбур бўлмоқдаман. Турмуш ўртоғим Миров Акмал Азаматович 2016 йил 6 ноябрь куни Муборак туманидаги Газни қайта ишлаш заводи билан ҳарбий қисм ўртасида автоҳалокат туфайли вафот этган. Шу кунгача ўтказилган тергов ҳаракатлари адолатли ва холисона олиб борилмади. Биз ҳалигача тергов ҳаракатлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Терговчилар бу ҳақида бизга маълумот беришмаяпти.

Похожие видео

Показать еще