“Фарғона шаҳзодаси” - президент қайинжияни Акбарали Абдуллаев қурбонликка келтирилдими? HD

18.02.2015
Миллий хавфсизлик хизмати Тергов қўмитаси олиб борган икки йиллик тергов-текширув хулосасига кўра¸ президент рафиқаси Татъяна Каримованинг севимли жияни Акбарали Абдуллаев Ўзбекистонда қудратли мафия гуруҳининг тўдабошиси бўлиб чиқди. Яқинларгача президентликка ворис сифатида кўрилаëтган Акбарали нега айнан ҳозир жиноятчига чиқарилди ва қайси мақсадда қурбонликка келтирилди? “Қурултой” қатнашчилари ана шу саволга жавоб изладилар. Ўзбекистон президенти тўнғичи Гулнора Каримованинг коррупция ва пул ювишга алоқадорлиги билан боғлиқ халқаро ва маҳаллий тергов жараëнлари поëнига етмай туриб¸ жамоатчиликка биринчи оила билан боғлиқ яна бир шов-шувли терговнинг айрим тафсилотлари очиқлана бошлади. Тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевич ўз ишончли манбаларига таяниб туриб¸ 2014 йилнинг 19 ноябрь куни президент қайинжияни 30 яшар Акбарали Абдуллаевнинг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бораëтган маҳкамага олиб келинганини хабар қилган эди. Маҳкама ишида президентнинг қайинсингли Тамара Собирова ва унинг эри ҳам ҳозир бўлганини хабар қилган Волосевичнинг аноним манбаси¸ 19 ноябрь кунги маҳкамада Акбаралининг қайси мақомда қатнашганига ойдинлик киритмаган эди.

Похожие видео