ЖИДДИЙ ЙИҒИЛИШ: ПРЕЗИДЕНТ 36 НАФАР РАҲБАРГА ЧИҚИШ ЭШИКЛАРИНИ КЎРСАТДИ. УЛАР КИМ ЭДИ? – EFFECT.UZ HD
Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари "Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди. "Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори. Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп", деди Президент. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди. Шунингдек: - Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари; - Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари; - Кармана, Фориш туманлари прокурорлари; - Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари; - Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари; - республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди. "Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари "кредит, субсидия, ер олиб бераман", деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир", деди Президент. Effect.uz ахборот агентлигининг телеграмдаги саҳифасига обуна бўлинг? https://t.me/effectuz Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг! Официальный сайт: http://www.effect.uz/ Instagram http://instagram.com/effect.uz.rasmiy Telegram https://telegram.me/effectuz Facebook https://www.facebook.com/effectuzrasmiy/ Twitter https://twitter.com/Effectuzb ВКонтакте https://vk.com/effectuz Одноклассники https://ok.ru/group/55599312601190 МУРОЖААТ ВА ТАКЛИФЛАР УЧУН: +998881603233 +998938663232 +998900091969 +998937743233