Savol-javoblar || 07.06.2020 || Shayx Sodiq Samarqandiy HD

12.06.2020
Bu darsimizda berilgan savollar quyidagilardir: 01:09 1. «Райҳон – жаннат ўти» дейишади. Шу гап қанчалик рост? 02:34 2. Ота-она Қуръонни тажвид билан ўқишни яхши билмаса, аммо уни фарзандга қаттиқ туриб ўқитса, кейин унинг тили хато ўқишга ўрганиб қолиб қироатини тўғрилай олмаса, ота-она қилган хатосини тан олмаса, нима қилиш керак? Оят-ҳадисдан далил бўлса, тушунтириб берсангиз. 05:51 3. Намозда Фотиҳадан кейин замсура ўқиш тартибини тушунтириб берсангиз. 10:45 4. Аёллар қирқилган сочини сотса жоизми? 11:50 5. Отам касалликдан вафот қилди. Отам раҳбар лавозимларда ишлаган ва биз отам туфайли ўзимизга тўқ, яхши яшаганмиз. Отамнинг вафотидан сўнг «Отангнинг фалон нарсадан қарзи бор эди», деган даъво билан пул сўраб келувчилар бўлди. Ўша пайтда улар сўраган пулларни беришга имконим ҳам ва бу пуллар отамнинг гарданида гуноҳ бўлиб тургани ҳақида тушунчам ҳам йўқ эди. Энди эса отамда ҳақи бор одамларни билмайман. Рамазон ойида отамнинг номидан хайр-садақа қилдим. Зора отамнинг гуноҳларига каффорат бўлса. Шу ишим қанчалар тўғри ва бундан ўзимга ҳам ажр борми? 14:45 6. Ишхонада намозни жамоат бўлиб ўқиябмиз. Мен имомликка ўтяпман. Намозда рукудан қайтгач, саждага кетишдан олдин имом сажда қилиш осон бўлиши учун шимининг тизза қисмини тортиб қўйса, намоз бузиладими? Кекса бир амаки: «Намоз бузилди, бошқаттан ўқиймиз», деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз. 17:36 7. Биз 5 киши автоуловда бахтсиз ҳодисага дуч келдик. Олд ўриндиқдаги йигит ва ҳайдовчи ўзини машинадан ташлаб жиддий жароҳат олишмади. Биз орқадаги 3 киши пастликка тушиб кеттик. 2 киши вафот этди. Биттаси укам эди. Менинг бошим ёрилди, белим синди ва оёқларим эзилди. Бир умрга ногирон бўлиб қолдим. Ҳайдовчи ҳеч кимга моддий ёрдам бермади. У машина носозлигини билган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ экан. Машина корхонаники эди. Корхона амалиёт харажатини кўтарди. Яқинда суд бўлади. Судда ҳайдовчидан товон пули ундириб беришини сўрасам, берган пули менга ҳалол бўладими? 22:45 8. Мен бир воқеани эшитган эдим: бир аёл эрини ишга кузатаётиб «Ҳалол пул топинг, йўқса барчамизнинг баданларимиз дўзахда куяди», дейди. Ҳаром луқма билан ўсган эт нариги дунёда куяр экан. Шундай ҳадис борми? Билмай ҳаром луқма еган одамга бу дунёда ва нариги дунёда нима бўлади? 27:28 9. Ba’zilar shayxulislom Ibn Taymiya rahimahullohni mujjassimalikda ayblashadi. Shu masalani yoritib bersangiz. 37:04 10. Отам 5 маҳал намоз ўқийди. Аммо хулқи жудаям ёмон. Онам ва мен отамдан жуда безиб қолганмиз, унга нисбатан қалбимизда бирон меҳр қолмаган. Отам бизга зуғум қилади, онам ва менга яхши муомала қилмайди. Онам жуда солиҳа ва илмли аёл. Отам онамнинг хаққини адо этмайди. Онам иккимиз отамни ташлаб чиқиб кетмоқчимиз. Шундай қилсак бўлади? 39:22 11. Зино қилган аёл ва эркак тошбўрон қилиб ўлдирилиши ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. 48:30 12. Мен чет элдаман. Намоз ўқиганимда мен билан бирга ишлайдиган ғайридинлар: «Намозингда мени ҳам дуо қил», дейишади. Шунда мен қандай йўл тутишим лозим? 49:57 13. Бир интернет саҳифасида «А

Похожие видео

Показать еще