Тадбиркор Солижон Мирзажонов қайси хизматлари учун Президент назарига тушган эди?
Президент бир ёну прокурор бир ён Биринчи президент Ислом Каримов Фарғонада ўтган сессияда «Ишнинг кўзини биладиган тадбиркор Солижон Мирзажоновни вилоятга ҳоким қилиб қўяман деб келган эдим, афсуски, у олий маълумотли эмас экан» дегани, Президент Шавкат Мирзиёевнинг доимо Солижон Мирзажонов билан кўришиб туриши, Фарғонага келганда йўқлаши, «Солижон, сен билан гаплашсам, маза қиламан» деганларини ҳамма эшитган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Солижонни пойтахтга олиб кетаман, унга қандай лавозим беришимни кўрасизлар» деганини ҳам ҳамма эшитган. Юрт эгалари Фарғонага келганда Солижон Мирзажоновни мақташи, барчага уни намуна қилиши, ўзини энг улуғ «каттакон» санаб юрганлар қолиб, Солижон Мирзажоновдан маслаҳат сўраши кимларнингдир ғашини келтирди, ҳасадини қўзғатди, ғазабини уйғотди. Устига депутатман деб Солижон Мирзажонов вилоят миқёсидаги йиғилишларда энг катта «каттакон» ҳам нотўғри гап айтганида аямай қарши фикр билдиришлари раҳбарнинг жонини ҳиқилдоғига олиб келди. Балки унинг қиёфасида ўз амалига даъвогарни кўргандир, ким билади, хуллас, Фарғона вилояти прокурори раҳбардан қатъий вазифа олди: нима бўлмасин, Солижон Мирзажоновни қамоққа тиқиш, уни бор мол-мулки, боғ-роғларидан мосуво қилиш, обрўсини лойга қориш керак! Батафсил: https://www.xabar.uz/16o ------------------------------------------------------------------------ Расмий вебсайт: https://xabar.uz/ Сайтнинг енгил мобил версияси: https://m.xabar.uz/ «Telegram» каналимиз: https://t.me/xabaruzofficial «Facebook»даги саҳифамиз: https://www.facebook.com/xabar.uz/ «Twitter»даги саҳифамиз: https://twitter.com/xabaruzofficial «Instagram»даги саҳифамиз: https://www.instagram.com/xabar.uz «Odnoklassniki.ru»даги саҳифамиз: https://ok.ru/xabar.uz
Похожие видео
Показать еще