Қозоғистон ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқига қўшилди HD
Қозоғистон ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқига қўшилди 2015 йилнинг 1 январидан Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳақидаги шартнома кучга кирди. 2014 йилнинг 29 май куни Россия, Қозоғистон ва Беларусь Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзолаган эди. Ушбу иттифоққа аъзо давлатлар ўз ҳудудларида маҳсулотлар, хизматлар, сармоя ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши, иқтисодиётнинг энергетика, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт каби муҳим соҳаларида мувофиқлаштирилган сиёсатни амалга оширишни кафолатлайдилар. Бундан ташқари иттифоқ ҳудудида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун имтиёзлар яратилади. 1994 йилда Евро Осиё иқтисодий интеграцияси Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев тарафидан илгари сурилган эди. Шуни эслатиб ўтмоқчимизки ШХТ (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти), КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти), Божхона иттифоқи энди эса Евроосиё иқтисодий иттифоқи Россия тарафидан тузилган тузоқ бўлиб, Россия бу ғояси билан собиқ СССР мустамлакасида бўлган давлатларни яна ўзининг нуфузи остига қайтаришга ва улар устидан тўлиқ назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Иттифоққа аъзо давлатлар фуқароларининг тенг ҳуқуқлилиги деган қуруқ ваъдалар билан бизларни алдамоқчи бўлмоқда. Аслида, Россия Ўрта Осиё ва қозоғистон ҳалқларини иккинчи даражали одам ҳисоблаб, бу ерлардан эса ҳом ашё базаси сифатида фойдаланиб келади. “Мўъмин бир тешикдан икки марта чақилмайди.” (Бухорий, Муслим, Абу довуд, Баззор, Ибн Хиббон, Табароний ривояти.) Сизлар ислом умматининг бир бўлаги ўлароқ, покиза илоҳий мафкура – ислом мафкурасига эгасиз. Ислом мафкураси хар қандай муаммога бехато, тўғри ечим берадиган ягона, мукаммал мафкурадир. Чунки ислом бутун оламлар роббиси тарафидан барча инсониятга тухфа қилиб берилган ва инсониятни икки дунё бахтига эриштирадиган етук мафкурадир. Буюк Аллоҳ моида сурасининг учинчи оятида айтади:
Похожие видео
Показать еще