Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ким учун? HD

23.04.2014
Today.kz сайтининг Россия матбуот хизматига таянган холда хабар қилишича сешанба куни Москвада Карим Масимов, Дмитрий Медведев ва Михаил Мясниковлар томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш тўғрисидаги шартнома лойхасини тайёрлаш мухокама қилинади. Хабарда келишича -- "Улар лойхани келишилмаган томонларини кўриб чиқишади". Булар асосан Божхона Иттифоқи ва Ягона Иқтисодий Зона доирасига кирувчи махсулотларни, хизматларни, сармояларни ва ишчи кучлар эркин йўналишидаги мусодара ва чеклов сохасига тегишлидир. Давлатлар ЕОИИ га оид шартнома лойхасини май ойига тайёрлашга келишиб олдилар. Иттифоқ ишини 2015 йилнинг 1 январида бошлаши кутилмоқда. Изох 2010 йилда ЕОИИ Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи доирасидаги Божхона Иттифоқини тузиш тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтда, ўша йилнинг декабр ойида ЕОИИ саммитида Белоруссия, Қозоғиситон ва Россиянинг Ягона Иқтисодий Зона негизида ЕОИИни тузишга келишилди. Бу иттифоқ Россия Қозоғистонни ўз сиёсий таъсир доирасида ушлаб туриш учун бир қуролдир холос. Ғарб давлатлари Ўрта Осиё бозорларига кириш ва Иқтисодиётнинг хар хил сохаларини эгаллаш учун кураш олиб бормоқдалар. Табиий бойликлар ва катта ер ресурсларига эга Қозоғистонни ҳам бу курашлар четлаб ўтгани йўқ. Россия ҳам ёғли улушдан қуруқ қолмаслиги учун бу худудда ўз таъсир доирасига эга бўлиш учун харакат қилмоқда. Жамоатчилик муаммоларини тахлил қилиш марказини рахбари Меруерт Махмудовни таъкидлашича:-"Божхона Иттифоқига қўшилишлик Қозоғистон учун хеч қандай фойда келтирмайди. ЕОИИга кириш хужжатини имзолашлик Қозоғистон учун хеч нима бермайди ва бундан, бошқа сиёсий мақсадлар кўзланган".

Похожие видео

Показать еще