Мулозимлар: Вазирликлар Президентни ЕОИИга аъзо бўлиш зараридан огоҳлантирди HD

20.01.2020
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилиш олдидан Ўзбекистондаги барча вазирликлар тайëрлаган ҳисоботлар билан танишиб чиққан, деди Озодликка Ўзбекистондаги йирик вазирликлардан бирининг мулозими 16 январда. Ҳисоботни тайёрлашда бевосита иштирок этган мулозимнинг исмини айтмаслик шарти билан Озодликка билдиришича¸ президентга тақдим қилинган ҳужжатда Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кириш истиқболлари ва оқибатлари ҳақида ëзилган. Бундан ташқари Озодликда ЕОИИга кириш борасида ўзаро ҳамкорлик қадамлари узил- кесил маъқуллангани акс этган Россия -Ўзбекистон ишчи гуруҳининг учинчи мажлиси протоколи нусхаси бор. Хизмат доирасида фойдаланиш учун деган грифли бу ҳужжатлардан бири салбий оқибатлардан огоҳ қилса, яна бири ЕОИИга кириш масаласида сиëсий қарор қабул қилинганини англатади. Озодлик билан суҳбатлашган юқори мартабали мулозимнинг айтишича¸ президентга тақдим қилинган ҳисоботлардан бирида мамлакат ЕОИИга кирган тақдирда миллиардлаб долларлик иқтисодий зарар кўриши факт¸ рақам ва диаграммалар билан кўрсатиб берилган: “Биз ҳисоблаб чиқдик. Хомаки ва камайтирилган ҳисоб-китобимизга кўра, вазирлигимиз йилига юзлаб миллион доллар зарар кўради. Айни ҳолат бундай ҳисоботларни тайёрлаган бошқа вазирликларга ҳам хос. Аммо олий раҳбарият сиёсий қарор қабул қилиб бўлган. Ўзбекистон ЕОИИга аъзо булади. Бу Ўзбекистон мустақиллигини том маънода хавф остига қўядиган вақт бомбасига ўхшайди“.

Похожие видео