Ўрта Осиё кураш майдонига айланадими? HD
Ўрта Осиё кураш майдонига айланадими? Тожикистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар: Ҳиндистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Белорусия Мудофаа вазирлиги ҳам иштирок этди. Ҳарбийлар Афғонистон ҳудудидан келиб чиқадиган таҳдидларни зарарсизлантириш бўйича мумкин бўлган ҳаракатларни муҳокама қилишди. “Янги шароитда ШХТнинг роли сезиларли даражада ошди”,-деди Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Йермекбаев. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳар доим радикализмнинг тарқалишига қаршилик кўрсатган ва Остона жараёнида эришилган келишувлар Суриядаги кенг кўламли урушни ва ИШИДнинг кенгайишини тўхтатишга ёрдам берган. Мудофаа вазирликлари раҳбарлари шу йилнинг сентябрь ойида Россияда “Тинчлик миссияси-2021” қўшма ҳарбий аксилтеррор қўмондонлик-штаб машғулотларини ўтказиш масаласини муҳокама қилишди. Учрашувда вазирлар хавфсизликни кучайтириш ва ШХТ асосида барқарорликни сақлашга келишиб олдилар. Учрашув якунида мудофаа вазирликлари раҳбарлари икки йиллик муддатга ҳамкорлик режасини тасдиқладилар. Ўрта Осиё минтақасида АҚШ ўз ҳарбий базаларини жойлаштиришга қаратилган ҳаракатлари Россияни безовта қилмоқда. АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий база очишга уринаётгани ва бу борада Ўзбекистон расмийлари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида кўплаб оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди. Бундан безовталанган Россия ҳукумати эса ШХТ ҳамда КХШТ ташкилотлари доирасида тинимсиз учрашувлар ташкил этиш орқали, Ўрта Осиё раҳбарларини ўзининг ҳукмронлиги остидан чиқишдан ва унга ҳиёнат қилишдан огоҳлантиряпти. Бунга қўшимча Россия бу минтақаларда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш билан, Марказий Осиё давлатлари фақатгина унга қарашлилигини, бу ерлар фақат унга тегишли эканлигини кўрсатмоқчи бўляпти. Шунга кўра АҚШнинг Афғонистонни тарк этиши баҳонасида Россия ва Америка янги ҳийлаларини бошладилар. Ўз эркига ва салоҳиятига эга бўлмаган бечора Ўрта Осиё раҳбарли эса яна икки ўт орасида қолган кўринади.
Похожие видео
Показать еще