“Кимда ким миллатчиликка чақирса, биздан эмас” HD
“Кимда-ким миллатчиликка чақирса, биздан эмас” ТАСС ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбасига таяниб Москва областидаги турар жой мажмуаларидан бирининг ҳовлисида мигрантлар ўртасида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар берган. Гувоҳлар ўқ овозини ҳам эшитишган. “Тахминан 20 киши оммавий муштлашувни уюштирган. Дастлабки суриштирувлардан сўнг уларнинг Марказий Осиёдан келган мигрантлар экани аниқланди. Муштлашув давомида улар таёқ, бутилкалардан фойдаланган. Шунингдек, отишма бўлган. Айнан қандай қурол ишлатилгани аниқлаштирилмоқда”, деб айтган ТАСС билан суҳбатлашган мулозим. Манбанинг таъкидлашича, муштлашув 18 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Бу Москва области ҳудудида сўнгги ҳафта ичида кузатилган учинчи оммавий муштлашув ҳисобланади. 13 июль куни Москвада «Кузьминки» метро станцияси ёнида марказий осиёлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани хабар қилинганди. Турли маълумотларга кўра, муштлашувда 50дан 200 нафаргача одам иштирок этган. Москва шаҳар Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси оммавий муштлашувда Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қатнашгани, унинг иштирокчилари Россиядан депортация қилиниши ҳақида хабар берган. Муштлашувдан сўнг полиция бўлимларига 103 нафар шахс олиб келинган. Уларга нисбатан майда безорилик ва Россияда бўлиш қоидаларини бузиш моддалари бўйича маъмурий баённомалар тузилган. Чор Россияси Ўрта Осиё ерларини босиб олгандан сўнг, у ерларда истиқомат қилиб келган халқларни турли хил миллатларга бўлиб ташлади ва уларни орасига чегаралар тортиб, янги-янги давлатларчаларни пайдо қилишга эришди. Бу билан куфр аҳли дини бир бўлган мусулмонлар орасини ўзбек, қирғиз, тожик, туркман ва қозоқ миллати каби миллат ва давлатларга бўлиб ташлади ва миллатчиликка ундайдиган ҳамда ватанпарварлик каби фикрларни уларни онгига сингдиришга муваффақ бўлди. Чор Россиясининг вориси бўлган бугунги Рус ҳукумати ҳам айни сиёсатни давом эттиряпти. Ўрта Осиё давлатлари орасига тортилган чегараларда ёки бир давлатни ичида истиқомат қилаётган турли хил миллатлар орасида фитна чиқариш орқали ўз сиёсатини юргизяпти. Қирғиз-ўзбек ёки қирғиз-тожик миллатлари орасида чиққан низолар ҳам бунга далилдир. Россияда ишловчи қирғиз, тожик ва ўзбек муҳожирлари орасида чиқаётган низолар ҳам куфр сиёсатининг таъсиридир. Эй дини, китоби, пайғамбари ва қибласи бир бўлган мусулмонлар! Сизлар бир уммат яъни ака-ука эканингизни унутиб қўйманг. Сизлар Муҳаммад с.а.в.нинг уммати эканингизни ёдингиздан чиқарманг. Зеро пайғамбаримиз с.а.в. миллатчилик жуда ёмон амал эканлиги борасида бизларни қаттиқ огоҳлантирганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Кимда-ким миллатчиликка чақирса, биздан эмас, кимда-ким миллатчилик асосида жанг қилса, биздан эмас, кимда-ким миллатчилик асосида жанг қилиб ўлса, биздан эмас”. (Абу Довуд ривояти).
Похожие видео
Показать еще