“Қўрқувнинг нариёғида” 22-қисм, Мурод Жўраев хотирасига HD
"Бизларни Тошкентга чақирса, билингки, фақат МВД подвалига олиб келишади. “Эрк”ни батамом йўқ қилишни креслодаги қўтир эшшак укаси Зокир қўтирга (Зокир Алматовга) топширган. – “Қўтир эшшак” деганингиз ким бўлди? – деб кулиб юбордим. Мурод ака: “Раиснинг бир қўтир “дўсти” бор, сўрасангиз айтиб беради”, деди жилмайиб Мурод ака. “Элтуз” нашри собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжоннинг қамоқда ёзган “Қўрқувнинг нариёғида” иккинчи китоби 22-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. Китобнинг бу қисмида муаллиф Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси фаоли, жамоат арбоби ва парламент депутати, айни пайтда тинч сиёсий фаолияти учун қамалган дунёнинг энг кекса маҳкуми марҳум Мурод Жўраев билан сўнгги учрашуви ҳақида ҳикоя қилади. Мурод Жўраев 2015 йилнинг 12 ноябр куни 63 ёшида, ўлимидан икки йил бурун турмадан озод этилган эди.