«Қўрқувнинг нариёғида» 13-қисм. Жамол Қутли ҳикоялари HD
«Зангиотага воронокда олиб кетяпти. Машинадаги ҳаммаси ёш йигитлар, фақат мен 60 ёшдаман. Ёшлар тинмай чекишяпти, нафас олишга ҳаво етишмайди. Бир илож қилиб воронокнинг кириш эшиги олдига етиб олиб, эшик тирқишидан нафас олишга эришдим. Йигитлардан бири деди: – Ҳўв, бобо! Сиз биринчи бўлиб тушинг, сиз кекса одамсиз, сизни уришмайди,– деди..." “Элтуз” нашри собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамоқда ёзган “Қўрқувнинг нариёғида” иккинчи китоби 13-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. Китобнинг бу қисмидан муаллифни асал билан сийлаган “Эрк” ДПниннг собиқ аъзоси, қамоқхона радиоузели муҳаррири Жамол ака ҳақидаги ҳикоялар ўрин олган.