«Қўрқувнинг нариёғида» 19-қисм. Эркин ҳаётга тайёргарлик
“- Ака, мени бу ишда айбламанг. Сизга яна қайтариб айтаман: Буйруқ юқоридан, очиғи, марказдаги МХХ идорасидан. Мен бир кичкина одамман, нима буюрсалар шуни қиламан. Прокуратура ҳам, судлар ҳам, мелиса ҳам МХХнинг айтганини қилади. – Буйруқни қайси гўрков берган бўлса ҳам, бу қоғозларингга қўл қўймайман, тамомвассалом!” “Элтуз” нашри собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамоқда ёзган “Қўрқувнинг нариёғида” иккинчи китоби 19-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. Китобнинг бу қисмидан муаллифнинг жазо муддатининг тугаши ва “раскрутка”нинг бошланиши ҳақидаги хотиралари ўрин олган. Суратда: Муҳаммад Бекжон акаси Муҳаммад Солиҳ билан, 17 сентябрь 2019 йил.