Қозоғистон ким билан курашяпти? HD

27.09.2018
Экстремистик гуруҳ бартараф этилган бўлса, Қозоғистон ким билан курашяпти? 2017 йилда жаҳонда террор ҳужумлари бирданига камайиб кетди. Бунинг асосий сабаби “Ислом давлати” экстремистик гуруҳининг йўқ қилиниши бўлди, дейилади АҚШ давлат департаменти томонидан 19 сентябрь куни эълон қилинган терроризм тўғрисидаги йиллик ҳисоботда. Бу тадқиқотнинг Қозоғистонга оид қисмида мамлакатда терроризмга қарши курашда “кенг” норматив-ҳуқуқий база мавжудлиги таъкидланар экан, расмийлар томонидан «экстремизм» дея кўрилувчиларга қарши курашда диний эркинлик чеклангани, чекловлар диний озчилик каби кўпчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар учун хам жорий қилингани қайд қилинади. Ҳисоботда 2017 йил 11 июль куни қонунга киритилган баҳсли қўшимчалар ҳам эслатиб ўтилган, бу ўзгартишга кўра террор жиноятлари ва “республиканинг ўта муҳим бўлган манфаатларига бошқа оғир зарар етказувчи” жиноятлар содир этганларни фуқароликдан маҳрум қилиш кўзда тутилади. Давлат департаменти томонидан тақдим қилинган тадқиқотда Қозоғистон судлари “экстремизм” ташвиқоти ва терроризм, ёллаш ва террор ҳужумларига тайёргарлик кўриш иши бўйича кўплаб ҳукмлар чиқаргани таъкидланади. Бу ишларнинг унчалик кўп бўлмагани зўравонлик таҳдидлари билан боғлиқ бўлган. Ҳисобот муаллифлари “экстремизм” бўйича айбланганлар ва уларнинг қариндошларига нисбатан реабилитация ва реинтеграция дастури ҳаётга татбиқ этилганлигини таъкдлаб ўтишган. Бироқ ҳисоботда таъкидланишича, бу дастурларнинг натижалари ноаниқлигича қолган. Ҳисобот муаллифларининг фикрича, ҳукуматнинг можаролар ҳудудларидан мамлакатга қайтиб келган эҳтимолий жангариларга нисбатан ёндашуви икки ёқламадир: таъкидланишича уларни реабилитация қилишга йўналтирилган чоралардан бирига кўра кимдир ҳибсга олинса, бошқасига нисбатан жиноий таъқиб кўзда тутилади. Қозоғистонда ёллаш ва хориждаги қуролли можароларда иштирок этганлар учун жиноий жавобарлик кўзда тутилади. Қозоқ ҳукумати террорга эмас, Исломга қарши курашаяпмиз десалар тўғри бўларди. Мусулмонларга қарши кураш, фақатгина мамлакат ташқарисида гуруҳларга аъзо бўлганларгагина эмас, мамлакат ичидаги ёш муслима қизларнинг рўмолларию, уларнинг ота-онасигача борди. Уларнинг Исломга бўлган адовати кундан-кунга кучайиб боряпти. “Улар сизга ёмонлик қилишни қўймаслар. Машаққатда қолишингизни ҳоҳларлар. Душманликлари оғизларидан билиниб турибди. Дилларидаги адоват яна ҳам каттароқдир”. (3:118)

Похожие видео

Показать еще