ИИБчилар билан тортишувни видеога олган ҳайдовчи 20 минут ичида сирли равишда жон берди
Қозоғистон чегарасидан ўртоғини олиб кетиш учун Самарқанддан Қорақалпоғистонга машинада келган 31 яшар Насимжон Холиқов уйига тирик қайтмади. Йўлдошларига кўра¸ 12 ноябрь тунги соат 11 лар атрофида халқаро магистраль йўлнинг Қўнғирот туманидан ўтувчи қисмида улар ўтирган Ласетти машинасини йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тўхтатган. Инспекторлар¸ протокол устида юзага чиққан тортишувни видеога олган Насимжондан телефонини тортиб олишга урингани ортидан¸ у қоча бошлаган. Орадан 20 дақиқа ўтиб¸ шериклари Насимжоннинг магистраль йўл бўйида ëтган ўлигини топган. Дастлабки экспертиза Холиқовнинг юрак хуружидан ўлгани ҳақида хулоса чиқарган бўлса-да¸ шериклари унинг ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилганини иддао қилмоқда. Қўнғирот туман ИИБсининг Озодлик гаплашган расмийси¸ ўлим юзасидан туман прокуратураси суриштирув ўтказаëтганини билдирди. Магистраль йўл бўйидаги тортишув Самарқандлик Насимжон Холиқовнинг Қорақалпоғистондаги сирли ўлими тафсилотларини Озодликка унинг сафардошлари хабар қилди. “Россиядан қайтаëтган дўстимиз Отабек Қозоғистонда машинаси бузилиб¸ йўлда қолди. У Насимжонга телефон қилиб¸ Қорақалпоғистондаги чегарадан олиб кетишни сўради. Менинг Ласетти машинамда йўлга чиқдик. Отабек ва яна битта қашқадарëлик йўловчини олиб қайтаëтганда ярим тунда Қўнғирот гаичилари тўхтатди”¸ дейди самарқандлик ҳайдовчи Сайдулло Ўринов.