Uzbek Остона таҳдидни кучайтирди HD
"Ўзбекэнерго" давлат ҳиссадорлик компанияси Қозоғистоннинг KEGOC энергетика ширкатига 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзини 30 октябрга қадар тўлаш мажбуриятини бажара олмади. Оқибатда¸ Қозоғистон ширкати Марказий Осиë Бирлашган энерготизимидан чиқиш ҳақидаги огоҳлантирувни кучайтирди. Тошкент лафзини йўқотди Озодлик билан суҳбатда KEGOC - Электр тармоқларини бошқариш бўйича Қозоғистон ширкати матбуот котиби Марат Муҳамедсалиев Ўзбекистон томони қиш арафасида тўлиқ тўланиши келишилган қарзини уза олмаганини билдирди: - Улар томонда қандайдир валюта чекловлари¸ курс билан боғлиқ муаммолар бор эмиш. Ўзаро келишувга кўра¸ тўпланиб қолган 20 миллион долларлик қарз 30 октябрга қадар узилиши шарт эди. Улар буни яна тўламадилар. Афтидан қарз муаммоси йил охирига қадар чўзиладиган кўринади¸ деди 31 октябр куни KEGOC расмийси Озодлик билан суҳбатда.
Похожие видео
Показать еще