Uzbek 2,5 йил тақиқланган "Нафс" фильми катта экранга қайтди HD

02.04.2014
Икки ярим йиллик тақиқдан сўнг таниқли актёр Фаррух Соипов суратга олган "Нафс" фильми Тошкент кинотеатрларида намойиш этила бошлади. 2011 йилнинг 26 октябрь куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги санъат саройида тантанали равишда ўтказилган тақдимот маросимидан бир кун ўтиб, фильмнинг кинотеатрларда намойиш этилиши ман қилинган эди. Таниқли ўзбек актёри Фаррух Соипов суратга олган "Нафс" бадиий фильми 25 мартдан бошлаб Тошкентдаги кинотеатрларда намойиш этила бошлади. Бу хабарни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройининг мулозими Озодликка тасдиқлади. Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган "Нафс" фильмининг ижодкорларидан бири тақиқнинг бекор қилиниши Фаррух Соипов бошида сузиб юрган қора булутларнинг тарқалиши билан боғлиқлигини айтади: - Бу фильмни тақиқлашганда ҳам ҳеч қандай сабаб келтиришмаганди. Фаррух Соиповнинг ўша пайтда намозхон бўлиб, Умрага бориб келганими ёки кинони номи ёқмаганми, ишқилиб, ҳеч ким билмайди нима сабабдан тақиқлашганини. Агар кино энди қўйилаётган бўлса, демак ундан барча гумонлар олиб ташланган бўлиши керак, - дейди суҳбатдош.

Похожие видео