Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорликни давом эттиришади HD
Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорликни давом эттиришади Қозоғистон давлат матбуот хизмати хабар қилишича президент Нурсултон Назарбоев 8 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнс билан учрашув ўтказди. Учрашувда Нурсултон Назарбоев Қозоғистон АҚШ билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун тайёр эканлигини билдирди. Икки тараф учрашуви чоғида бу икки давлат ҳамкорлиги учун асосий йўналишлари кўриб чиқишди ва шу билан бирга савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳалари бўйича ҳам тўҳталиб ўтилди. Бундан ташқари, Қозоғистонни Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Икки тараф ҳалқаро майдонда юз берётган вазиятлар юзасидан ҳам фикр алмашишди ва ушбу вазиятни асосий жиҳатларини муҳокама этиб ўтишди. Шу жумладан Украина ва Афғонистон холатлари ҳам муҳокама этилди Нурсултон Назарбоев яқинда Гаагада Барак Обама билан учрашгани ҳусусида ва у ерда икки давлат ҳамкорлигини ривожлантириш хусусида ва оламдаги бўлиб ўтаётган ҳодисалар ҳусусида батафсил суҳбатлашгани тўғрисида айтиб ўтди. Оҳирги пайтларда АҚШ ва Европа элчиларининг марказий осиё давлатларига серқатнов бўлиб қолганлиги, йирик давлатларнинг бу минтақаларда ўз нуфузини ошириш илинжида эканини кўриш мумкин. Эслатиб ўтамиз АҚШ элчиси бундан олдин Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ушбу йирик давлатлар ҳоҳ иқсодий, ҳоҳ сиёсий шартномалар бўлсин ҳеч качон Қозоғистон аҳолисини фойдасига иш қилишмайди. Биз бу ҳолатни Қозоғистон Божҳона иттифоқига аъзо бўлганлигида кузатишимиз мумкин, бу иттифоқдан ҳалқ учун зиён бўлса бўлдики асло фойда келтирмади. Эндиликда эса бу каби ҳамкорликни Жаҳон Савдо Ташкилоти ниқобида кўриш мумкин. Улар ўзлари учун манфатли бўлгангидан Жаҳон савдо ташкилоти ёки Божҳона иттифоқи деб номланган ташкилотларга аъзо қилиб ва бундан бошқа сиёсий мақсадлар кўзлангани бугунги кунда сир бўлмай қолди.
Похожие видео
Показать еще