Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида яна бир автобус қатнови йўлга қўйилди HD

05.04.2019
Жорий йилнинг 10 март санасидан бошлаб миллий ташувчи "Uzautotrans Service" ва Қозоғистоннинг "КазАвтоТранс" корхонаси “Тошкент- Нурсултон-Тошкент” йўналишида халқаро автобус қатновини йўлга қўйди. Йўналиш масофаси 1646 км бўлиб, йўловчилар 27 соату 30 дақиқада манзилига етказилади. Йўл ҳақи 312 000 сўм (37-38 АҚШ доллари атрофида) этиб белгиланган. Йўловчиларга замонавий VANHOOL ҳамда YUTONG автобуслари хизмат кўрсатади. Шу кунга қадар Ўзбекистон “Тошкент-Чимкент”, “Тошкент-Олмаота”, “Тошкент-Қизил Ўрда”, “Тошкент-Туркистон”, “Нукус-Ушкунур”, “Чирчиқ-Ушкунур” йўналишларини ишга туширган эди. Uzanalytics.com тақдим этаётган видеолавҳада ана шу ҳақда ҳикоя қилинади.

Похожие видео

Показать еще