Uzbek Тошкент -- Токио авиақатнови ноябрдан тўхтатилади HD

02.10.2013
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси вакилларига кўра, Япониядан ташқари Покистонга ҳам Ўзбекистондан парвозлар бекор қилинади ва бу чора мазкур йўналишлар бўйича парвозларнинг норентабел эканлиги билан изоҳланмоқда. Миллий авиакомпаниянинг авиачипталар нархи соҳасидаги сиёсати туфайли унинг потенциал мижозлари қўшни давлатлар авиакомпаниялари хизматидан фойдаланишга ўтмоқда. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ўз расмий сайтида Тошкент -- Волгоград -- Тошкент йўналиши бўйича 25 сентябрда бажарилган биринчи қатнов тўғрисида хабар берар экан, "...бу воқеа МАКнинг парвозлар географияси тўғри олиб борилаётганлигининг ва авиакомпаниянинг ўз йўловчилари ҳақида қайғуришининг яна бир тасдиғи бўлди", деб ёзди. Компания сайтидан олинган кўчирмадаги мақтанишга Озодлик тингловчиларидан олинаётган хабарлар бироз шубҳа билан ёндошишга ундамоқда. Иши Токио билан боғлиқ тингловчимизнинг Япония пойтахтига Тошкентдан бетўхтов (прямой) қатнов бекор қилинаётгани тўғрисидаги хабарини "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Токиодаги ваколатхонаси тасдиқлади. - Афсуски, ноябрдан бошлаб Тошкент-Токио-Тошкент қатнови бекор қилинди, деди ваколатхона ходими. Унинг айтишича, қатновнинг бекор қилиниши йўловчиларнинг озлиги, айниқса, қиш мавсумида японларнинг Ўзбекистонга қизиқиши сусайиши билан изоҳланади ва ҳозирда ваколатхона келаси йил баҳоридан қатновни яна йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда.

Похожие видео

Показать еще