Ички Ишлар Вазирлиги кучайтирилган карантин давридаги куннинг муҳим саволларига жавоб берди HD

14.07.2020
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот котиби Азизхон Муродов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифинда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди. Вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириш чегаралари ёпилган бўлса, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлган шахслар вилоятдан қайтишда Тошкент шаҳрига кира олишадими? Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи фуқаролар вилоятлардан Тошкент шаҳрига кириб келишлари мумкин. Мен Бухоро вилоятида автомактабда ўқидим. Лекин ҳозир вақтинча Тошкент шаҳрида ишлайман ва яшайман. Биринчи имтиҳон карантин сабабли бекор қилинганди. Кейинги имтиҳон июль ўрталарида ўтказилиши керак эди. Бироқ яна карантин эълон қилинди. Мен қаерда ва қандай қилиб имтиҳон топширишим мумкин? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига мувофиқ ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун доимий яшаш жойидаги туманлараро рўйхатга олиш ва имтиҳон бўлимига мурожаат қилишингиз, назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтишингиз керак. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишингиз мумкин. Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ЙҲХББнинг туманлараро рўйхатга олиш ва экспертиза бўлимлари махсус комиссия томонидан белгиланган барча карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ишламоқда. Карантин пайтида юк машиналарига гравий, тупроқ блок-ғишт маҳсулотларини ташишга рухсат бериладими? Ҳа, рухсат этилади. Юк автотранспорт воситалари учун йўл патрул хизмати масканлари, блок ва тўсиқ постларда алоҳида йўлаклар ташкил этилган. 10 июлдан бошлаб шахсий автомобилда лицензия орқали доставка хизматида ишлашга рухсат борми ёки фақат стикери борлар ҳаракатланиши мумкинми? “Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати”нинг 5-бандига кўра, етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди. Машинада ҳаракатланиш учун стикери бўла туриб ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан постлардан ўткизмасалар, фуқаро кимга мурожаат қилиши керак? Бундай ҳолатда йўл патрул хизмати масканлари масъул ходимларига мурожаат қилиш зарур. 18-19 ва 25-26 июль кунлари шаҳарда машиналар ҳаракатига рухсат берилмас экан, шу кунлари фуқаролар ишга велосипедда борганларида улар ҳеч қандай жаримага тортилмайдиларми? Республика махсус комиссиясининг 35-сон йиғилиш баёнининг 3- бандига асосан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Ушбу бандда назарда тутилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июльдаги 34-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига татбиқ этилмайди. Мазкур баённинг 4 бандига асосан давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга 18-19 июль ҳамда 25-26 июль кун

Похожие видео