Давлат божхона қўмитаси ходими куннинг энг муҳим саволларга жавоб берди HD
Давлат божхона қўмитаси брифинги "Янгиликлар 24" кўрсатуви "Ўзбекистон 24" телеканали Бугун АОКА штабида Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Айрим турдаги товарларни имтиёзли асосда олиб кириш бўйича Президент Фармонида кўзда тутилган имтиёзлар ҳужжат қабул қилингунга қадар олиб кирилган товарларга ҳам татбиқ этиладими? ❗️Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар рўйхатига 20 та товар позицияси киритилган. ✔️ Булар сирасига озиқ-овқат товарлари ва санитария-гигиена ҳамда тиббиёт учун мўлжалланган товарлар киради. Фармон иловасида божхона тўловларидан озод этилган товарларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди келтирилган бўлиб, тадбиркорлар томонидан олиб кирилган товарлар мазкур кодлар билан таснифланадиган бўлса олиб кирилган санасидан қатъий назар, «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштираётганда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари қўлланилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Карантин кунларида четдан келтирилаётган товарлар учун ҚҚСни тўлашда тадбиркорлар учун енгилликлар борми? ❗️Божхона кодексининг 329-моддасида божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш календарь кундан ошмаган муддатга берилиши мумкинлиги кўрсатилган. ☝️ Шунингдек, "Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармонига асосан қўшилган қиймат солиғидан имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга солиқни тўлашни кечиктириш механизмларидан фойдаланиш белгиланган. 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Паррандачилик билан шуғулланаман. Россия Федерациясидан парранда учун дон импорт қилсам бўладими? ❗️Бўлади. Давлат чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали 2020 йил 16 март кунидан бошлаб фуқаролар ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари (автобус, енгил автотранспорт воситалари, темир йўл ва ҳаво транспорти) ҳаракати вақтинча тўхтатилган бўлса-да, ушбу чекловлар истисно тариқасида халқаро юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилмайди. Ҳамда жорий қилинган чекловлар экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда тўсқинлик қилмайди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Карантин сабабли ишга чиқа олмаяпман. Юкларимиз Ўзбекистонга келганда, товарларнинг божхона кўригида иштирок этишим зарур. Бу борада божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиладими? ❗️Бугунги кунга қадар Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи асосий озиқ-овқат ва биринчи даражалари истеъмол товарларини импорт ва экспорот қилувчи тадбиркорлик субъектлари ва божхона омбори вакилларига стикерлар расмийлаштириб берилди. Божхона идораларида барча декларациялаш жараёнлари электрон шаклга ўтказилган бўлиб, декларацияларни масофадан туриб интернет тармоғи орқали тақдим этиш ҳамда
Похожие видео
Показать еще