Икки ёшгача бола пули оилада пенсионер бўлса берилмайдими? Ижтимоий ёрдамни қердан олсак бўлади? HD

23.07.2020
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Карантин қоидаларнинг кучайтирилиши натижасида муҳтож оилаларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатила бошланди. Оиламиз доимий даромад манбаига эга эмас, биз ҳам шу ёрдамдан олсак бўладими? Албатта олишингиз мумкин. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига қўнғироқ қилиш билан бирламчи зарур бўлган озиқ-овқат ва дори-дармонлар етказиб берилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ Икки ёшгача бола пули оилада пенсионер бўлса берилмайдими? Оилангиз таркибида пенсионер бор-йўқлигидан қатъий назар, сиз ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига 2 ёшга тўлмаган фарзандингиз учун нафақа олиш мақсадида мурожаат қилишингиз мумкин. 〰️〰️〰️〰️〰️ Карантин даврида ичида маблағ билан моддий ёрдам сифатида берилган пластик картага яна пул тушириладими? Мазкур турдаги ижтимоий ёрдамни яна қайта олиш учун ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Сизнинг мурожаатингизга кўра, Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан оилангиз ижтимоий ҳолати мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқилади ҳамда ўрнатилган тартибда хулоса берилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ Коронавирусга чалинган беморлар уйда даволаниши бўйича маҳалларда гуруҳ ташкил этса бўладими? Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Коронавирус касаллигига чалинган беморларни уй шароитида даволаш ҳамда уни назорат қилиш бўйича ягона тизим” ишлаб чиқилди ҳамда уни босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш ишлари ташкил этилмоқда. Мазкур ташаббус орқали бемор — ҳудудий тиббиёт муассасаси ходими — МФЙ раиси — профилактика инспектори ва Миллий гвардия ходими ўртасида ўзаро боғловчи занжир пайдо бўлади ҳамда барча эътибор беморнинг касалликдан фориғ бўлиши, бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилади. Яна бир муҳим жиҳати шуки, тизимга жалб қилинган масъул ходимлар фақат уй шароитида даволанаётган беморлар билан иш олиб боради.

Похожие видео

Показать еще