Ўшда икки фарзандли ёлғиз она ҳавфли уйда истиқомат қилмоқда HD
Ўш шаҳрининг Ахмедов кўчасида истиқомат қиладиган ёлғиз она икки нафар фарзанди билан яшайди. 25 ёшдаги аёлнинг яшаш шароити ночор. Чунки, яшайдиган уйи қулаб тушиш ҳавфида. Бундан ярим аср аввал қурилган уйнинг деворлари кўчиб, том қисми аранг турибди. Ёмғирли кунларда чака ўтиб, деворлари нурай бошлаган мазкур уйда Гүлчехра Исламова қишдан қандай чиқишни ўйламоқда. “Уч хонали уйнинг иккитасида яшаш жуда ҳам ҳавфли. Деворлари ёрилиб қолган. Совуқ кунлари ёриқлардан шамол кириб, уйни иситишнинг иложи йўқ. Янги уй солишга қурбим етмайди. Фарзандларим ёш бўлгани учун ишлай олмайман”,- дейди Гүлчехра Исламова. Ўғли билан қизининг туғилганлиги ҳақидаги шаҳодатномаси йўқ бўлгани учун ёрдам пулдан ҳам мосуво. Ҳозир ҳавфли ҳисобланган турар-жойнинг тегишли ҳужжатлари йўқ. Уй суғурта қилинмагани учун давлат томонидан ҳам ҳеч қандай ёрдам берилмайди. Ўш шаҳар мэриясининг шаҳар қуриш ва муниципиал мулк бўлмининг бош мутаҳассиси Мирланбек Казибай ўғлининг таъкидлашича, шаҳар мэрияси ҳам уй қуришга кўмаклашмайди. Фақат ижтимоий томонини ҳисобга олиб, озроқ миқдорда ёрдам беришлари мумкин. Бунинг учун ҳам албатта тегишли ҳужжатлар бўлиб, ариза ёзиши керак. “2016 йилнинг 1-ноябридан бошлаб маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларидан, ҳукумат томонидан ҳеч қандай ёрдамлар берилмайди. Мажбурий тарзда уй-жойлар суғурта қилиниши борасида буйруқ чиққан. Унинг асносида махсус комиссия тузилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган”,- деди Мирланбек Казибай ўғли. Ҳозирги кунда Гүлчехра Исламова фарзандлари билан ҳаётнинг оғир синовларидан ўтмоқда. Қишнинг остонда турган вақтда у қаерда жон сақлашини билмай боши қотган. Қийин вазиятда қолган онага ёрдам бериш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин. Гүлчехра Исламова 0559 309-858