“Лайлатул қадр” кечаси шарафига амнистия HD

10.06.2018
“Лайлатул-қадр” кечаси шарафига амнистия Туркманистонда муқаддас Рамазон ойининг “Лайлатул Қадр кечаси” муносабати билан навбатдаги амнистия кутилмоқда. “Озодлик” радиосининг бир биридан мустақил бўлган икки нафар манбасининг айтишича, бу гал уч мингга яқин маҳкум авф қилиниши режалаштирилмоқда. Манбаларнинг айтишича, бу гал авф қилинганлар орасида “гуланчилар” билан боғлиқ айблар туфайли узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар ҳам бор, яъни айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган туркиялик руҳоний Фатҳуллоҳ Гуланнинг “Хизмет” ҳаракатига аъзолар кўзда тутилмоқда. “Озодлик” радиоси ўтган йилнинг апрель ойида олган ҳужжатга кўра, Ашхобод шаҳар судининг 2017 йил 8 февралдаги ҳукмига биноан “гуланчилар “билан боғлиқ айблар билан 18 нафар киши умумий ҳисобда 333 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Маълумки, Туркия расмийлари АҚШда истиқомат қилувчи Фатҳуллоҳ Гуланни 2016 йилнинг июль ойида ҳарбий тўнтаришга уринишда айблаб келади. Шундан сўнг Анқара нафақат мамлакатнинг ўзида, балки мамлакат ташқарисида ҳам Гулан билан боғлиқ ташкилот ва шахсларга нисбатан босимни кучайтирди. Туркманбоши бир қатор байрамларда маҳбусларга амнистия эълон қилади. Аммо улар орасида сиёсий маҳбуслар бўлмас эди. Лайлатул-қадр кечаси шарафига берилган амнистияга кўра, гуланчилар ҳам бор. Баъзи манбаларга кўра, ҳибсга олинган “гуланчилар”сони Туркманистонда 30дан ошиқ дейилса, баъзилари 50 дан ошиқ деб хабар берди. Уларга нима мақсадда амнистия берилгани ҳали аниқ эмас. Бази сиёсатчиларнинг фикрича, Туркия ва Туркманистон ўртасидаги алоқаларнинг бузилиши бўлса, бошқалари маҳбуслардан катта миқдордаги олинган поралар ҳисобига, деб талқин қилиняпти.

Похожие видео