ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН МУХУМ ДУОЛАР ВА СУРАЛАР HD

14.01.2021
Жума намози ва жума куни одоблари Бу одоблар ўн бештадир: 1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва унга керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш. 2. Жума кунида ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида ривоят этилган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – бу жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл этиш. 3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ишлатиб тишларни тозалаш, олдин зикр этилган кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби бошқа тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш. 4. Жума намозига такбир айтиб пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта… – тарж.). Жоме масжидига охиста ва виқор билан юриб бориш лозим. Масжиддан ташқарига чиққунга қадар унда эътикофда бўлишни ният этиш. 5. Одамларнинг елкасини босиб ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш. 6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик. 7. Биринчи сафни талаб этиш. Агар маъқул бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторга ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади. 8. Имом ҳужрасидан чиқиб минбарга йўлланса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб этиш билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш. 9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт ёки олти ракат суннат намози ўқиш. 10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, афзал. 11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни ҳузури қалб ва дуои зикрлар билан кузатиб бориш. Уламойи киромлар бу соат тўғрисида ихтилоф этишади. Имом Муслимнинг Абу Мусодан ривоят этган якка ҳадисларида бундай талқин этилади: «Бу соат имом минбарга келиб ўтириши билан намоз ниҳоясига етгунга қадар бўлган вақт ўртасида бўлади». Бошқа бир ҳадисда қуйидагича ривоят этилган: «Бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасида топилади». Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан зикр этилган ҳадиси шарифда эса: «Дуолар ижобат бўладиган бу соат аср намозининг охирги соатигачадир», дейилади. Анас ибн Моликнинг ҳадисларида қуйидагича нақл этилади: «Бу муборак соатни аср намози билан қуёш ботгунга қадар бўлган вақт орасидан ахтаринглар». Абу Бакр Асрам эса қуйидаги фикрни айтганлар: «Бу ҳадислар икки мазмундан холи эмас: ё бу ҳадисларнинг баъзиси баъзисига қараганда саҳиҳроқ, ё рамазон ойининг ўн кунлигида қадр кечаси кўчиб юрганидек, бу соат ҳам ўзгариб туради». 11. Бу кунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни зиёда этиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Кимки жума кунида менга саксон марта саловот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) авф этур». (Бу заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий ўз «Муснад»ида келтирган.) Агар намозхон хоҳласа, намозда Пайғамбар алайҳиссалом учун қуйидаги дуони зикр этиши мумкин: «Эй Аллоҳим! Муҳаммадга василани, фазилатни, олий даражани бергин, ул зотни Ўзинг ваъда этган чиройли мақомга юборгил! Эй Аллоҳим! Пайғамбарим

Похожие видео

Показать еще