24 соатда хожати берилади. изучай дуа #duo #shifo #шифо #исмиазам HD

26.04.2021
بسم الله الرحمن الرحيم #коран #узбек #дуолар После совершения намаза мусульманину следует прочитать следующее дуа: «Аста́гфиру Лла́ха аста́гфиру Лла́ха аста́гфиру Лла́ха. А́ллахумма а́нта с-Саля́му ва ми́н-ка с-саля́му таба́ракта йа За́-ль-джаля́ли ва-льикра́м!» Зокир Аллоҳдан ўзгадан қўрқмайди, Ундан ўзгага рағбат ҳам қилмайди. Зикр банда билан Раббиси ўртасидаги очиқ эшикдир. Уни фақат банданинг ўзи ғафлати билан ёпиб қўйиши мумкин. Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) айтибдилар: “Ҳаловатни уч нарсадан қидиринг: намоздан, зикрдан ва Қуръон қироатидан. Агар шу учаласидан ҳаловат топмасангиз, билингки, эшик ёпилиб- ди. Аллоҳни кўп зикр қилиш нифоқдан холилик, ҳавойи нафс асирлигидан озодлик, бандани Раббисининг розилигига, унга тайёрлаб қўйилган неъматларга элтувчи кўприкдир”. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмон киши ҳар куни тонгда, кеч кирганда, умуман, ҳар бир ҳолатда айтиб юриши учун зикрлар ва дуоларни ўргатганлар. Ушбу зикрларни канда қилмаган банда улуғ ажр-савобларга эришади, ҳаётида ҳаловат топади, шайтоннинг, нафсининг, ёмонларнинг шарридан узоқ бўлади, жаннатда юксак даражаларга ноил бўлади. Киши Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло ҳам у кишини зикр қилади. Хуфиёна зикр қилса, Аллоҳ таоло ҳам уни хуфиёна зикр қилади, агар у одамлар орасида ошкора зикр қилса, Аллоҳ таоло ҳам уни фаришталар олдида зикр қилиб, “Қаранг, бу бандам Мени халқ орасида зикр қилмоқда, Мен у бандамни севаман”, деб марҳамат қилади. Қуръони каримдаги ушбу оят ҳам шунга далил бўлади: چى ئا ئا ئە ئە ئو ئو چ “Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрлик қилмангиз!” (Бақара сураси, 152-оят). Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қил- ган ушбу ҳадисда: “Сизларга амаллар ичида даражангизни юқорига кўтарувчи, олтину кумуш садақа қилгандан ҳам яхшироқ, душманингизни қувиб солиб ўлдирганингиздан ва ўзингизни бўйнингиз қисилиб, шаҳид бўлганингиздан ҳам яхшироқ бир амалнинг хабарини берайинми?” деганларида, саҳобалар ҳайратланиб: “Эй Расу­луллоҳ, у қайси амал экан?” дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг зикри”, деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти). Шундай экан, савоб жиҳатидан зикрга тенг келадиган амал йўқ. Зикр қиладиган киши таҳоратли бўлса, яхши. Зикр, истиғфор ва дуоларни қуйидаги вақтлар- да бажармоқ мақсадга мувофиқ ва савоблироқдир: – энг афзал вақт таҳажжуд намозидан кейин, субҳи содиққача бўлган вақтдир. Пайғамбарлар ва авлиёлар шу пайтда зикр қилишни одат қилган- лар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу пайтни солиҳ бандаларнинг одати, деганлар (Имом Термизий ривояти); – кейинги муносиб вақт бомдод намозидан кейин то ишроқ (намози)гача бўлган вақтдир; – асрдан шомгача бўлган вақт. Ҳазрат Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал- лам): “Бомдод намозидан қуёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилувчилар билан бирга ўтирмоғим, менга қуёш чи

Похожие видео