Укамизни хаёти хавф остида, ёрдам берайлик..... HD
Она учун ёлғиз фарзандининг яшаш учун курашаётганини кўриб, жигарбандини кундан кунга холсизланиб бораётганини кузатиб туришидан ҳам, аянчлироқ холат борми!? Тўлабердиев кўчаси 59- уйда истиқомат қилаётган Ўринбоев Улуғбек укамиз 2018- йилдан буён оғир хасталик билан, курашиб келябди. Унда шифокорларни айтиши бўйича буйрак қуриши касаллиги топилган. Улуғбек укамиз оилада қолган ёлғиз фарзанд бўлишига қарамай икки фарзанднинг отаси ҳамдир. Оилада ўсаётган 5 ва 7 ёшдаги фарзандларни Аллоҳдан оталарини соғлигини тилаб ёшланган мунгли кўзларига қараб, юрак эзилади. Улуғбекни аъзо кўчириш операцияси учун 17 000 $ маблағ зарур. Операция учун унинг онаси ўз буйрагини бериб, доннорлик қилишга тайёр. Шу кунгача каналимиз орқали эълон қилинган хайрия акциялари яхши инсонлар эътибори билан ўз натижасини беряпти. Ва кўплаган эхтиёжманд кишиларнинг дуоларига сазовор бўлиб келмоқда. Мазкур оила сизларнинг мурувватингиз сабаб, қийинчиликлардан фориғ бўлишини жуда-жуда хоҳлардик. Улуғбек укамизга Аллоҳдан узун умр тилаган холда, сиз азизларни бу қийин ахволда қолган оиланинг мурожаатига бефарқ бўлмайсизлар деган умиддамиз. Хар дарднинг давоси Аллоҳдан. Оғриган ҳам синовда, бориб кўрган ҳам синовда, эриниб дунё ғамларидан ошинолмаган ҳам синовда. Берувчи қўлдан ҳам олувчи қўлдан ҳам Аллоҳ рози бўлсин! СБЕРБАНК хисоб рақами. °°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°° 4276 5500 4489 1664 °°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°° Телефон рақамларимиз. Мурожаат учун Тел: +996559552020 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram| Facebook | Instagram | Youtube Обуна бўлишни унутманг. Расмий сайтимиз. www.bizeluchun.kg