Ўзбекистон Тожикистонга беғараз гуманитар ёрдам юборди! HD
"Ахборот 24" кўрсатуви "Ўзбекистон 24" телеканали Пандемияга қарши барча давлатлар баҳамжиҳат бўлиб курашсагина ,жаҳон ҳамжиҳати бу хавфу хатарни тезроқ бартараф этиши мумкин.Бу масалага давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, аҳамиятга молик эзгу ташаббуслар амалга оширилмоқда. Ён қўшнимиз Тожикистонга кўрсатилган ёрдам ҳам ана шундай эзгу мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Ҳимоя комбинизони ва кўзойнак, суюқ натрий гипохлориди , респиратор, қўлқоп каби тиббий воситалар , ун ва бошқа озиқ овқатлари ҳамда биринчи даражали хўжалик товарларидан иборат инсонпарварлик юки ортилган эзгулик поезди Сурхондарё вилоятидан Тожикистон республикасининг Душанбе шаҳри сари йўлга чиқди. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz