Ўзбек публицистини миллий низода айблашмоқчи HD

27.01.2017
Ўзбек публицисти Шуҳрат Саломов Армани ва Озарбайжон жамиятининг ўзаро зиддиятлари остида қолди. 24 январ куни Фарғонада ўтган асрларда юз берган тарихий воқеалар ҳақидаги асарлари учун уни Ўзбекистон Бош прокуратурасига чақиришган. Шуҳрат Саломовнинг адвокатига кўра уни „миллий низо қўзғагани учун“ жавобгарликка тортишмоқчи. Элтуз Шухрат Саломов билан боғланди, бироқ у суриштирув тугамагунига қадар унинг тафсилотларини очмаслигини билдирди. Шухрат Саломов «Туркистон ва Жанубий Кавказ XIX-XX асрларда. Дашноқлар: Фарғонадан то Қорабоғгача», "Қорабоғ: ғоялар уруши" китоблари муаллифидир. Бу китобларда 1918 йили Марказий осиё ва Озарбайжонда арманилар томонидан маҳаллий аҳолига нисбатан қилинган қирғин ҳақида сўз юритилади. Айни мотивлар интернетда армани ва озарбайржонлар ўртасидаги катта мунозарага сабаб бўлди. Саломовнинг ҳимоячиси Мухтор Мустафоев, муаллифга босимлар бўлаётгани, яқинда унинг уйига безорилар ҳужум қилиб ойнасини тош отиб синдиришгани ҳақида озарбайжон матбуотига билдирди. Саломовга кўра, Ўзбекистондаги Озарбайжон маданий маркази уни ҳимоя қилмоқда, бир гуруҳ ўзбек адвокатлари беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Бироқ Ўзбекистон бош прокуратураси қайси позицияда экани номаълум.

Похожие видео

Показать еще