Kimni hurmat qilish kerak? Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

27.04.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёт ва ижод йўли Муҳаммад Содиқ ибн Муҳаммад Юсуф ибн Муҳаммад Али, 1952 йилнинг 15 апрелида Андижон вилоятида таваллуд топган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонда ва ислом дунёсидаги энг машҳур олимлардан эди. Шайх Муҳаммад Содиқ Ислом уламоларининг энг катта нодавлат ташкилоти бўлган Ислом Уламоларининг Миллатлараро Иттифоқининг пешқадам аъзоларидан бири ҳисобланарди. Шайх Муҳаммад Содиқ бошланғич диний таълимни отасидан олган. Совет ўрта мактабини 1970 йилда тўлиқ аъло баҳоларга тугатгач, Муҳаммад Содиқ Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ўқишга қабул қилинади. Кейинчалик, Тошкентдаги Олий Ислом Институтида таҳсил олиб, 1975 йилда муваффаққиятли тамомлади. 1976 йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ливиядаги ад-Даваъ ал-Ислами Миллий Ислом Университетига қабул қилинди, ҳамда молиявий рағбат билан муваффаққиятли тамомлаган. Ливияда таҳсил олиш йиллари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Мусулмон уламоларининг келажак авлодига, айниқса, Араб дунёсига ва ҳаттоки узоқ Япония каби мамлакатларга ҳам танитган. 1997 йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Саудия Арабистондаги халқаро Ислом ташкилоти бўлган Робита ал-Исломия (Мусулмон Олами Лигаси) таркибидаги Мусулмон давлатлар ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги федерациясига раҳбар этиб тайинланди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шу кунгача ушбу ташкилот бошқарув кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланар эди. Шайх кўплаб исломий китоблар муаллифидир. 1994 йилдан 2000 йилгача шайх ишларининг 60 фоизи, яъни ўттизга яқин машҳур мақолалар ва йигирма бешгача яқин китоблар, ҳамда қўлланмалар нашрдан чиқарилди. Ушбу илмий ишларнинг кўпчилик қисми ўзбек тилида ёзилган бўлиб, улардан баъзилари рус ва бошқа МДҲга аъзо давлатлар тилларига таржима қилинган. Шайх юқорида кўрсатилган муддат давомида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Ислом Маданияти Маркази Шайх Муҳаммад Содиқнинг кўплаб ишларини нашр қилиб борди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири Ҳилол“, “Тасаввуф ҳақида Тасаввур“, “Ихтилофлар ҳақида“, “Дин насиҳатдир“, “Руҳий тарбия“ ва шу каби кўплаб китоблари ҳозирги кунга қадар китобхонлар орасида машҳур бўлиб, қўлма-қўл ўтиб келмоқда. Шунингдек, ўқувчиларнинг талабларига биноан қайта қайта нашрдан чиқаётган “Сунний Ақидалар“ ва 39 жузъдан иборат “Ҳадис ва Ҳаёт“ китоби ҳам Ўзбекистон халқи орасида эъзоз билан мутолаа қилинадиган китоб қаторидан жой олган. 2004 йилда ташкил топган www.islom.uz веб лойиҳаси эса шахсан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳбарлигида йўлга қўйилган. Ушбу сайт Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга тўғридан тўғри савол бериш имкониятини яратар эди. Шайх аъзо бўлган ташкилотлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф охирги йилларда илмий ва даъватга ҳамда диний маданиятни оширишдаги фаолиятларга ўзини бағишлаган эди. Шайх қуйидаги халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланган: Макка шаҳридаги Бутун Дунё Ислом Робитасининг таъcис мажлиси Бутун дунё тасаввуф уюшмаси Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти аъзоси Бутун

Похожие видео

Показать еще