Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf nasixat | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф насиҳат
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур! Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади: «Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (28-оят). Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?! «Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир. Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Манба: islom.uz/maqola/8476
Похожие видео
Показать еще