Истанбулда юзга яқин ўзбек муҳожири депортация хавфи остида қолди HD

12.08.2016
Истанбулда сўнгги 13 кун ичида 140га яқин марказий осиёлик муҳожир ушланди. Озодлик манбаларига кўра, ушланганларнинг асосий қисми ўзбекистонлик бўлиб, ҳозирда уларнинг юзга яқини депортация хавфи остида қолган. 29 июль куни Туркия хавфсизлик идоралари Истанбул шаҳрида бошлаган тадбирларнинг биринчи босқичида 29 нафар ўзбекистонлик муҳожир, кейинчалик яна 100га яқин ўзбек муҳожири ушланди. Ушланган ўзбек муҳожирлари билан боғлиқ вазиятни ўрганаётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати маълумотига кўра, ушланганларнинг 80 нафари қўйиб юборилган ва уларнинг 40 нафарига 1 ой ичида Туркияни тарк этиш талаби қўйилган. Ўзбекистонлик радикалларнинг кўчилиги Туркия орқали Ироқ ва Сурияга ўтиб у ердаги ИШИД ёҳуд Жабҳат-ун-нусра таркибида жанг қилаётгани маълум. Шу боис расмий Тошкент айнан Туркиядан қайтаётган ёки депортация қилинаётган ўзбек ватандошларини алоҳида текширувдан ўтказиб келади. Вазиятдан хабардор мухолифатдаги Ўзбекистон “Эрк” партияси раҳбари, ҳозирда Туркияда яшаётган Муҳаммад Солиҳнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, айни пайтда яна 60 киши Истанбулдаги Қумқопи депортация марказида ушлаб турилибди. - Шулардан 4 киши Тожикистон, 6 киши Қирғизистон, 9 киши россиялик, 1 киши Қозоғистон фуқароси. Аммо қолганларнинг ҳаммаси ўзбеклар. Ушланган 40 киши Туркияни тарк этиш талаби билан қўйиб юборилди. Ҳозир Қумқопи изоляторида 60 киши ушлаб турилибди. Уларнинг 17таси ёш болалар, 4таси ҳомиладор аёллар. Болаларнинг ичида 15 кунлик, 3 ойлик чақалоқлар ҳам бор,- деди Муҳаммад Солиҳ.

Похожие видео

Показать еще