Янги қўмита МХХ зобити қаматган маҳкум муаммосини ҳал қила оладими?
Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олиш бўйича мустақил қўмита тузиш режаланмоқда, дея баёнот берди Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова 29 май куни ўтган матбуот анжуманида. Янги лойиҳада қўмита қийноқлар бўйича мурожаатларни кўриб чиқиши, текширувлар олиб бориши, шунингдек, жиноят ишини юритиш чоғи ушланган шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш режаланаётгани билдирилган. Элтуз етти йил бурун қамалган, Сурхондарё вилоят МХХ ходимларининг шафқатсиз қийноқлари остида Тожикистон фойдасига жосусликни бўйнига олган маҳкум Абдуғани Эрдоновга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлди. Эрдонов қийноқларга қарши қўмита фаолиятидан умид қилаётганини билдирди: “Қийноқларга қарши Қўмита иш бошлаганини эшитиб севиндим. Мана икки кун бўлди, Светлана Ортиқовага хат ёзиб, бизга ноҳақ қўйилган жазони қайта кўриб чиқилишини илтимос қилмоқчи бўлиб ўтирибман”, деди Абдуғани Эрдонов Элтузга берган интервьюсида. Етти йилдан буён қамоқда қолаётган 63 яшар сурхондарёлик Абдуғани Эрдонов ишини суд карантин боис номаълум муддатга қолдирди. Ўғли билан бирга Шеробод туманидаги манзил колонияда ўтирган Абдуғани Эрдонов уларнинг ишини Сурхондарё вилояти жиноят ишлари суди кўриб чиқишини кутаётган эди. Эрдоновнинг Элтузга билдиришича, феврал ойида ўтиши керак бўлган суд 7 апрелга сурилган. Кейин эса коронавирус карантини боис, суд жараёни номаълум муддатга қолдирилган. “Оиламиздан мендан ташқари 14 киши қамалиб ўтирибмиз. Ўғлим, сингимнинг ўғли, акамнинг ўғли, амакимиз, қудамиз... Олти йил “Жаслиқ”да ўтирдик. Бундан аввал мени ўғирлаб кетиб, ноқонуний тарзда 4 ой 10 кун ҳибсда сақлашди. Ўша ерда мени энг оғир қийноқларга тутишди. Лекин бу суд ҳужжатларига киритилмаган ва менинг жазо муддатимга қўшилмаган” Эрдонов “Элтуз”га уни “Жаслиқ” қамоқхонасида икки ярусли темир шконкага қўлидан осиб қўйиб қийнашганини гапириб берди. “Энг даҳшатлиси фарзандларинг, яқин қариндошларингнинг ҳам шундай азоб чекаётганини кўриш. Мана шунча йилдан буён ўғлим билан ётибман, бундан ортиқ қийноқ борми одамга?”, дейди Эрдонов. Эрдонов шунингдек, унинг ишига оид маҳкумалардан бўлган учта аёл оғир қийноқларга дош бера олмасдан ўлганини айтади. “Биринчи аёл Қурбонова Гулчеҳра. 14 йил жазо муддати берилиб, “Зангиота”турмасига борганидан кейин, берилган азобларга чидай олмасдан ўлди ўша ерда. Иккинчиси Муқимова Дилфуза, унгаям 14 йил беришган эди. Мана учта боласи қолиб кетди. Бу ердан чиқиб бориб ўша аёллар колониясида ўлди у ҳам. Учинчиси Эшбекова Муҳаббат. У реабилитацион центрда азобларга бардош бера олмасдан ўлди” Эрдоновнинг айтишича, унга ва унинг оиласига қарши жиноий иш Миллий хавфсизлик хизмати полковниги, МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими собиқ бошлиғи Нодир Тўрақулов томонидан уйдирилган. Лекин Тўрақуловнинг ўзи 2018 йилда 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У Жиноят кодексининг 11 та моддаси, жумладан, таъмагирлик, ўзлаштириш, порахўрлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, айбсизларни жавобгарликка тортиш, қийноқлар қўллаш, ҳокимият ваколатларини суистеъмо