РТдан ваъз: Короновирус тавқи лаънати HD

14.02.2020
Қайси мамлакатлар энг муваффақиятли ва бой? У ерга бориш учун одамлар ўзларининг оҳирги чақаларини конрабандачиларга беришга ва эски қайиқларда денгиз кечиб, ҳаётини хавф остига қўйишга тайёр? Бу бой давлатлар камбағалларидан нимаси билан фарқ қилади? Нега ғарб мамлакатлари кучли иқтисодиётга, юқори даражали тиббиётга ва энг яхши текин олий таълимга эга? Муваффақиятли иқтисодиётга эга бу бой мамлакатларнинг асосий фарқи - сўз эркинлиги борлигида. Сўз эркинлиги эса мамлакатни виждон билан бошқариш - good governance (Гуд гаверненс)га йўл очади. Бу эса коррупция даражаси пастлиги, ҳокимиятнинг алмашинувчанлиги, мустақил суд ва фуқароларнинг ҳукумат устидан назорати деганидир. Ўтган шанбада Ухань шаҳрида хитойлик шифокор Ли Вэньляннинг вафоти ҳақида хабар тарқалди. Ухань бутун дунёга тарқалаётган коронавирус эпидемияси ўчоғи бўлган шаҳар. Шифокор Ли Вэньлянь ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ кейинчалик коронавирус номи билан машҳур бўлган юқумли касаллик ҳақида хабар берган эди. Орадан икки ой ўтиб ўзи ҳам ҳалокатли янги вирусдан ўлди. Бу ўлим бутун дунёда кучли ҳаяжон уйғотди, чунки шифокор коронавирус борасида ташвиш билдирганида полиция участкасига олиб келинган эди. Бу ерда у “ёлғон миш-мишлар тарқатиш” ва “жамоат тартибини бузиш”да давом этса, жазоланиши тўғрисида огоҳлантирилди. Докторнинг ўлгани маълум бўлгач, миллионлаб хитойликлар ижтимоий тармоқлар орқали сўз эркинлигини талаб қила бошлашди. “Биз сўз эркинлигини хоҳлаймиз” интернетнинг хитой сегментида тренд мавзуга айланди. Хитой коммунистик партияси доктор Лининг ўлими муносабати билан «омма томонидан кўтарилган масалалар»ни ўрганиш учун Ухань шаҳрига терговчиларни юборишга ваъда берди. Хитой ҳукумати ғазаб ва ҳиссиёт тўлиб-тошиб, кўчаларга чиқиб кетишини жуда яхши англайди. Эҳтимолки, Хитой ҳукумати жамоатчилик ғазабини босиш учун бир неча маҳаллий амалдорни ишдан бўшатар. Аммо бу реал муаммони – фуқароларда сўз эркинлиги йўқлигини ҳал этмайдиган мақсадли чора бўлади.

Похожие видео