РТдан ваъз: Прокурорлар ҳам йиғлайди HD

21.06.2019
Хушхабардан бошласам гапимни. Россиялик олигарх Усмонов Тошкентдаги мактаб деворини оқлаб берадиган бўлди. Малладес брат. Ашнақа бўсин! Хонқа дон комбинати омборчиси осилган холда топилди. Комбинатда ревизия растратани текширмоқда. Омборчи ҳам - сирлар ҳам кўмилди. Гулнора Каримова қамоқда касал бўлибди. Оëғи шишиб, давленияси ошган. Кайфиятиям чатоқ. Маликага раҳм қилинг азизлар. 17 июнь Сергели тумани Саҳоват маҳалласи 25 уйда яшаган 18 яшар қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди. Севги ҳижрон азоби ëки индийский кино кўрган бўса керак. Дунë хабарларини элакдан ўтказиб кўрсангиз, боласини сотадиган миллат ўзбек эканига гувоҳ бўласиз. Қаршида чақалоғини 1000 долларга сотаётган аёл 15 июнь куни қўлга олинди. Тошкентда фарзандини 9 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин ушланди. Ички ишлар вазирлиги 2019 йилнинг олти ойи давомида бола сотиш бўйича камида саккизта ҳолат аниқланганини билдирди. Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 2017 йилда 305 та фарзандни сотувга қўйиш ҳолати қайд этилган. Жумладан уларнинг 72 нафари бола, 61 нафари янги туғилган чақалоқлардир...

Похожие видео

Показать еще