РТдан ваъз: Омад ҳақида HD
Сизга омад тилайман азизим. Оддийгина омад. Кўчада кетяпсиз, сизни мошина босиб кетмади. Тасодифан ўрмонда мурдани кўриб қолиб полицияга хабар берганингизда сизни қотил деб қамаб қўйишмади. Сиз кеч қолган поэзд ағдарилди. Кема чўкди. Учоқ портиллади. Сиз омадли бўлганингиз учун тириксиз. Спидга чалинмадингиз. Чернобилда нурланмадингиз. Сизни кимдир алдаб Сурияга жиҳодга ҳам юбормади. Сиз омадли жентельменсиз. Ишонмасангиз балкондан пастга қаранг, автомобилингиз ғилдирагини ҳали ўмаришмади. Сизга омад ëр бўлсин. Худди Австралиядаги Билл Морган каби. Кетма-кет лотереясига ютуқ чиққан австралиялик Билл Морган реанимация каравотида 14 минут ўлик холатда ëтди. Уни ўлди деб дафтарга қайд қилишди. Аммо у кўзини очди. Қон босими нормаллашди. Юрак уриши ҳам жойига келди. Хатто, бу омадли жентельмен кўзини очаркан, ўзида ошиғич сексуал иштахани ҳам ҳис қилиб хамшираларга суқланди. Билл Морган ўзининг тирилиш шарафига касалхона дўкончасидан бир шиша пиво ва оний лотерея билети сотиб олди. Лоторея билетини пиво қопқоғи билан қириб кўрганида нархи 27000 доллар турадиган машина чиқди. Мана буни омад деса бўлади. Буни эшитган Австралия ТВ канали Билл Морган ҳақида репортаж таëрлади. Морганни видеога олаëтган камераман айни дўкончадан яна бир лоторея сотиб олишини сўради. Камера қаршисида Морган яна бир лоторея сотиб олиб устини қиртишлади. Бу сафар Морган 250 минг доллар ютган эди. Жонли эфирда буни томоша қилган Австралия аҳолиси Морган қувончига шерик бўлди. Тахтакўпирлик қоровул ютуғи Омад сизга ҳам ëр бўлсин азизим. Ҳеч бўлмаганда тахтакўпирлик қоровул каби. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида яшовчи йигит сариёғ ичидан 100 миллион сўм пул ютуқли жетонни топиб олди, Совриндор йигит қоровул бўлиб ишлар экан, энди ишини ўзгартирмоқчи. Аммо ҳамманинг ҳам омади келгани йўқ. Муҳтожлар ҳам кўп. Электрон почта деган нарса ҳам эскирди шекилли. Мен онда-сонда қарайман. Бир кун қарасам битта хат адашиб кеб қопти. Аввалига очмадим, вирус деб. Қарасам хат. Чироқчининг Кўктоши қишлоғидаги Эшқобил тоғага жўнатилган экан. Юборувчи жияннинг оти Шерзодбек экан. Бировнинг хатини ўқимай деб уни қайтариб юборсам, қайтиб ўзимга келди. Кейин ўқиб юрагим эзилди. Мана хат? Лотиндан кирилга ўгириб, ағ-бағини тўғирлаб, памиласини ўчириб қўйдим. Чироқчилик Шерзодбек мактуби Салом Тоғажон. Онамдан қолган ëдгорим сизни соғиндим. Хозир кечқурунги 2:00. Телефондан ëзяпман. Кўчада опшежитнинг эшиги олдидаги цемент зинада ўтирибман. Март бўсаям роса совуқ. Хонага мени қўйишмади. Боллар қиз обкелишган. Бугун сани навбатинг. Кўчада юриб кел, деб чиқарворишди мен етимни. Тоғажон ўлиб кетган онам хурмати, менга озроқ пул бердирворинг. Чироқчидан келадиган аптобусдан берворсангиз, ўзим ипподромга чиқиб оламан. Қанча пул бўсаям… Қишлоқда эски мотоцикл бор эди «Восход». Рахматли отам ўлганда мерос қолган. Ўшани сотинг тоға.Олдинги ҳафта пул берворган экансиз, шўпир ҳарж қиб қўйибди. Бориб сўрасам шўпир «йўлда ғилдирагим ишкал қилди. Зарил эди ишлатвордим. Бўйн
Похожие видео
Показать еще