РТдан ваъз: Маймунсифат ўзбек парламенти HD

30.08.2019
Cўнгги йилларда музей ва галереялардаги сарой санъатига мухолиф кўча тасвирий санъати анча ривож топди. Бу - санъатни тижоратга айлантириш ва аристократлаштиришга қарши ўзига хос норозилик ҳамдир. Машҳур британия рассоми Бенкси кўча санъатининг дунёга танилган ва энг ажралиб турган намоёндаси ҳисобланади. Бенкси – гарчи ўтган асрнинг 90-йилларидан фаолият кўрсатаётган эсада, ҳануз ўз шахсини яшириб келаётган рассом таҳаллуси. Бу ижодкорнинг асл исмини ҳеч ким билмайди, бироқ унинг деярли ҳар бир асари жамоатчилик ҳаётида юз берган воқеа саналади. Гарчи бу рассом галерея ва музейлардан ўзини четга олиб келсада, барибир уларнинг айримлари билан ҳамкорлик қилган. Англиянинг шундай галереяларидан бири, "Бристоль" ўлкашунослик музейида 2009 йили рассом Бенкси асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу кўргазма ўз томошабинлари сони билан дунё ўнталигига кирди. Уни 300 дан зиёд санъат мухлиси зиёрат қилди. Ҳозирги кунда, бу йилнинг 1 сентябрига қадар, музейда Бенксининг фақат битта асари кўргазмаган қўйилган, асарнинг номи «Аксилэволюцияланган парламент» Бу улкан расм музейнинг асосий фойесида осиғлиқ турибди ва мен бир неча кун аввал музейга бориб бусувратни томоша қилдим. Бу асарда Британия парламенти аниқ тасвирланган, фақат одамлар ўрнида у ерда маймунлар акс эттирилган. Бу асарда тўлиқ таркибдаги фракциялар иштирокида нутқ сўзлаётган ва парламент аъзоларининг одатий саволларига жавоб бераётган бош вазир, аччиқ сатира аҳлоқи ва кайфияти чегараларидан чиққан шаклда ифодаланган. Бундай мажлисларда мухолифат кескин саволлар ёғдиради, бош вазир бўлса нотиқлик санъати ва зукколик қоидаларини қўллаган ҳолда гапириши, саволларга жавоб беришда уялиб қолмаслиги шарт. Мажлис муҳити бокс жангги бўладиган томоша залини эслатади. Тарафлар фаоллик ва шовқин-сурон билан у ёки бу жангчига, фақат бу ҳолатда сиёсий жангчига ишқибозлик қилишади. Бу каби кескин дебатларни телевизор орқали кўраркан, ундан жудаям ёқимли таасурот олмайсан. Эҳтимол айни туйғу Бенксини бундай асар яратишига туртки бўлгандир. Буни нимага айтаяпман. Мени ҳайратга солган нарса, гарчи бу сатира британия парламенти аъзолари учун ёқимсиз ва ҳатто ҳақоратли бўлса-да, улардан ҳеч бирининг эътироз билдиришга, музейдан бу картина намойишини тақиқлашни талаб қилиш масаласини кўтаришга ҳатто уриниб ҳам кўрмаганидир. Шу боис, бу суврат айни Бристол музейида тинчгина осиғлиқ турибди. Ва шунинг ўзи Британия ёки бошқа демократик мамлакатларни Ўзбекистон каби авторитар режимдан ажратувчи сўз ва фикр эркинлигининг яққол ифодасидир. Сиёсатчилар, ҳукуматлар ўз шаънининг ҳажв қилинишига тоқат қилишади, ва бу тоқатлиликни жамият сиёсий маданиятининг бир кисми дея ҳисоблашади. Чунки сиёсий тоқатсизлик жамиятнинг тезгина тубанлашувига олиб келади. Демократик мамлакатларда, масалан Британия, Швеция ёки Германияда, давлат мулозимларининг «шарафи ва қадр қиммати» оддий одамларникидан камроқ ҳимояланган. Шу боис агар сен ҳокимиятга интилсанг, у ҳолда танқидга тайёр туришинг, агар вазир, депутат ёки прези

Похожие видео