РТдан ваъз: Милисани урманг, у ҳам одам боласи
Мана ҳафта айланиб сиз билан яна юзлашдик. Бу ҳафта ҳам воқеаларга бой бўлди. Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани "Халқ банки" бошқарувчиси банк сейфидан 100 минг долларни ўмарди. - Бошқарувчи қамағда. Тошкент тимсоли бўлган фонтан Жаҳонгир Ортиқхўжаев буйруғи билан бузилди. - Декабрда фонтанни оттириб берамиз деди ҳоким. Чирчиқдаги дўкон олдида 48 яшар йигит 54 ёшли ҳамшаҳарини уриб ўлдирди. - Ҳамшаҳар гўрда. Ўзбекистон президентидан ҳам қудратли амалдор Рустам Расулевич Иноятов Чехиянинг "Карлови Вари" курортида даволаниб Москвага учиб кетди. - "Карлови вари" сувлари шифобаҳш Болани мактабга 6 ёшдан бериш учун пул тўланадиган бўлди. - Бойлар ҳурсанд Чехия ва Туркияда икки ўзбек ватандоши ўлди. Бирининг бошига бетон тушди - бири эса мотоциклда авария бўлди. - Элчихона жасадларни Ўзбекистонга жўнатди Ўзбекистоннинг бош мулласи Маданият вазирлигига оид 700 йиллик қадимий дарахтни йўқ қилишга буюрди. - Дарахт ëқилди