Оятул курси дуосини 100 марта / Oyatal kursi duosi 100 marta / Ayat Al Kursi 100 times HD

03.05.2020
Оятул курси дуосини кунига 100 марта эшитишни тавсия киламиз. Бу дуони эшитинг ва қалбан хис қилинг !!! Каналимизга аъзо бўлишни унутманг !!! «Оятул Курсий»нинг фазли ҳақида келган баъзи ривоятлар: 1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади. 2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди. 3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди. Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади: “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким) “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх) “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий) “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва) “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний) “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.” Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди. Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи) Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )

Похожие видео