РТдан ваъз: Аёллар нега ўзини ёқади? HD

02.10.2020
Жума келса худди узоқ кўрмаган дўсту ëрларим гурас-гурас бўлиб, мени қучоқлаб кўришгандай ҳис туйғуни бошдан кечираман. Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун, Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун. Эшитганингиз байтни шоир Рудакий ëзган. 50 йилдан бери тўйларда ўртакаш очарчилар қайта қайта айтавериб сийқасини чиқаришди. Аммо байтга гап йўқ. Байт дегани арабчада уй дегани. Уйинг бўлса, дўсту ëр эшик қоқиб кириб келаверади. Аммо бугунги кунда эшикни милиса ëки МИБ ходими ҳам таққилатиши мумкин. Мана куни кеча Наманганлик 35 ёшли Гуландом Дедабоеванинг уйига МИБ ходимлари кириб келишди. Гуландом 13 минг долларга сотиб олган уйининг кадастри қилинмагани учун хўкумат одамлари чиқ бўшат уйни дейишди. Гуландом эса ўзининг устига бензин қуйиб, “жонимга тегди. Қани ҳақиқат?!” дея гугурт чақди. Олов бўлиб гурр-гурр ëнган Гуландом уни ўраб турган МИБ ходимлари устига қараб югурди. Гуландом худди оловли снаряд каби бефарқлик, цинизм, қашшоқлик, ғурбату ғариблик устидан пориллаб учди. МИБ ходимлари ҳам қўни-қўшни ҳам бефарқ. Фақат воқеа жойига етиб келган Гуландомнинг онаси фарëд солиб хушидан кетди. “Қизим, қизим!” дея ерларга ëтиб дод солди муштипар она. Докторлар келиб Гуландомни олиб кетишди. 90 фоизи куйган Гуландом касалхонада ўлди. Икки боласи етим қолди.

Похожие видео

Показать еще