Нима учун? HD
Бугунги кунга келиб, куфр олами Исломга душманлигини очиқ кўринишда қилмоқда. Мусулмонларнинг баъзилари буни сезишмоқда, баъзилари эса йўқ. Баъзиларимиз эса, бугунги мусулмонларнинг хор холати ҳақида хаёл ҳам қилмайдилар. Қуйида мусулмон оламининг устидаги зулмлардан баъзилари устида фикр қилиб ва айни холатга куфр оламидаги муносабатни кўриб, мусулмонларнинг бугунги кунга келиб нега бундай хорлиги тўғрисида сиз азизлар – мусулмон дўстларимизни – ўйлаб кўришга чақирдик. • Дунёнинг деярли аксар ерида, ҳеч ким кофирдан қўрқмайди, нафратланмайди, мусулмон деган сўз эса хавфли, қўрқинчли, мусулмон шахсдан ҳамма қўрқади ёки нафратланади. Нима учун? • Яҳудий бемалол соқол қўйиб юриши, ва буни динига даъвт мисолида тарғиб қилиши мумкин, лекин бу ишни бир мусулмон қиладиган бўлса, уни тезлик билан террорист дейилади. Нима учун? • Христиан роҳиба аёл хоҳлаган ерида бошини ва бутун танасини ўраб, ўз динига амал қилаётганини кўрсатиб юра олади, шундай эмасми? Лекин айни ишни бир муслима аёл қилса, дархол уни танқид қилинади, террорист дейилади, ёки пастга уриб, жамиятдан ортда қолган исқирт саналади. Нима учун? • Ҳар қандай студент қиз хоҳлаган ўқув юртида хоҳлаганидек кийиниб юра олади, лекин муслима қизларга дунёнинг аксар ерларида бошларида рўмол билан ўқишлари тақиқланади. Нима учун? • Агар бир ғарблик аёл уйдан чиқмай болаларига ўзини бағишласа, бола тарбияси билан шуғулланса, буни қахрамонлик дейишади, у тўғрида кинолар олинида, ўзини оила учун фидо қиляпти, дейилади. Лекин айни ишни муслима аёллар бир неча йиллардан буён, диним буюрган деб қилиб келаётгани холатида, муслима аёлларнинг уйдан чиқмаслигини танқид қилинади, пастга урилади, камситилади. Нима учун? • Бир яҳудий ёки христиан биронтасини ўлдирса, асло унинг дини ҳақида гапирилмайди, эсга ҳам олинмайди. Лекин бир мусулмон устида тергов ёки суд жараёни бўлса, унинг ўзи эмас, дархол дини гапирилади. Нима учун? • Яҳудий ёки христиан роҳиблари бемалол ўз динларига чақиришлари, Исломни хоҳлаганларича танқид қилишлари мумкин. Лекин бир мусулмон олими ҳақиқий соф Исломий ақидага чақирса, ёки яҳудий христианларни танқид қилса, дархол уни террорист деб қамоққа ташланади. Нима учун? • Куфр олами ОАВ лари хоҳлаганларича мусулмонларни террористлар дейишлари, Исломни жиноятчилар дини дейишлари мумкин. Лекин мусулмонлар бирон ОАВ да чиқиб, кофирларнинг қилаётган жиноятларини гапиришса, дархол унинг ўзини ҳам террорчига чиқирилади, бутун олам уни жиноятчи деб билиши талаб қилинади. Нима учун? • Кофирлар мусулмонларни дунёнинг хоҳлаган ерида, хоҳлаганларидек ўлдиришяпти, хорлашяпти, хатто мусулмонлар Пайғамбарини ҳам бемалол хақоратлар қилишяпти. Лекин бирон мусулмон ўз пайғамбарини химояси учун ҳаракат қилса, дархол уни бутун оламга террорист қилиб кўрсатиб, ҳаммадан Исломни террористлар дини деб билиш талаб қилинади. Нима учун? • Кимдир бошқаларни қутқариш учун харакат қилиб ўзини қурбон қилса, уни бутун оламга қахрамон деб овоза қилинади, уни хурмат қилинади. Лекин Фаластинлик, ёки Афғонистонлик, ёки Сури