ИИВ 24 ёшли сартарошга нима учун ОВИР бермаганини исботлолмаяпти
Ички ишлар вазирлиги Тошкентда ўтаётган маҳкамада икки сафардан бери нима сабабдан 24 ёшли Зарнигор Алимбековага чет элга чиқиш стикери (ОВИР) бермаганига ҳужжат ва асос келтира олмаяпти. Вазирликдан келган масъул фуқарога ОВИР берилмаслигига оид ҳужжат давлат сири эканлигини айтган. Ҳужжатлар билан танишиш учун суд томонидан махсус сўровнома юборилиши кераклигини таъкидлаган. 5 йилдан бери ОВИР стикерини ололмаётган 24 ёшли сартарош Зарнигор Алимбекова Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлимини маҳкамага берган. http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-43941577