Ўзбекистонлик эркин курашчи тунги клубдаги пичоқбозликда ҳалок бўлди HD

13.08.2018
Ўзбекистонлик эркин курашчи Жамшид Кенжаев Тошкентдаги Aurum 898 тунги клубда юз берган пичоқбозлик оқибатида ҳалок бўлди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилгани, тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.​ 8 августдан 9 августга ўтар кечаси, тахминан, соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига кўра, жанжалда иштирок этган қўриқчиларнинг 3 нафари - 29 ёшли Шодали Қиличев, 24 ёшли Саидазим ва 26 ёшли Жаҳонгир қўлга олинган. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилгани, тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Айни вақтда Юнусободдаги Aurum 898 тунги клуб вақтинчаликка ёпиб қўйилган. Пичоқлашувга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Aurum 898 тунги клуб биноси олдидаги кузатув камерасига тушиб қолган видео тарқалди.

Похожие видео