Фарғонада бир ҳафта ичида иккита криминал жанжалда икки киши ўлдирилди HD

08.10.2015
Фарғона вилоятининг икки шаҳрида бир ҳафта ичида рўй берган иккита жанжал натижасида камида икки киши ўлдирилди. Марғилон шаҳрида 23 сентябрь куни маҳаллий чойхоналардан бирида рўй берган ҳодисада 30 ёшли Жаҳондор Холматов пичоқлаб ўлдирилди. 18 сентярь куни эса, Қўқон шаҳрида маҳаллий кафе ёнида рўй берган жанжалда ҳам Отабек исмли ёш йигит ҳалок бўлди. Қўқондаги Озодлик манбасига кўра, Отабек тўппончадан отиб ўлдирилган. Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бир киши ҳалок бўлганини тан олди, лекин ҳодисада ўқ отар қурол ишлатлмагани, балки пичоқбозлик бўлганини таъкидлади. Кейинги пайтларда Ўзбекистонда бу каби жанжаллар тез-тез рўй бераётгани кузатилмоқда. Ўлдирилган Жаҳондор шу йил бошроғида қамоқда чиққан Марғилоннинг “Ўрам” чойхонасида 23 сентябрь куни рўй берган воқеада бир киши ҳалок бўлгани ҳақида Озодликка ўтган ҳафта хабар келган эди. Бу хабарни 7 октябрь куни Озодликнинг Марғилон шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси тасдиқлади. “Ўлган бола ҳам, пичоқ урган бола ҳам марғилонлик йигитлар. Улар бир-бирини илгаритдан танишган. Маълум бўлишича, бундан бир йил-бир ярим йил олдин ораларида жанжал ўтиб, бир-бирига тескари бўлиб қолишган. Ўша куни иккаласи “Ўрам” чойхонасида яна ўзаро жанжаллашишган. Жабрланувчининг ўнг оёғи сон қисмига пичоқ урган. Сонидаги асосий қон томири (уйқу томири-таҳр.) кесилиши ҳисобига ҳалиги йигит касалхонага етиб бормасдан жон берган”, дейди манба.

Похожие видео

Показать еще