“Худкуш аёллар”ни ушлолмаган ҳарбийлар Риштондан олиб чиқилди HD

25.08.2015
Фарғона вилояти Риштон туманида жангариликда гумонланаётган икки аёлни қидириш бўйича бир ҳафталик махсус амалиётдан бирор натижа чиқмади. Барча куч ишлатар тизимлари иштирокидаги 200дан зиёд гуруҳ аъзолари тўппонча ва граната билан қуролланиб, белига худкуш камари боғлагани айтилаётган аёлларни ушлай олгани йўқ. Расмийлар маълумотига кўра, айни пайтда Риштонда вазият юмшатилиб, ҳарбийлар назорати олиб ташланган. Ишни милиция кўраяпти 24 август куни Озодликка маълум бўлишича, Риштонда бир ҳафта аввал қуролланган ҳолда аҳоли хонадонларига босқинчилик уюштирган икки аёл воқеаси бўйича очилган жиноий иш Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан ўрганилмоқда. Ўтган ҳафта ушбу иш билан вилоят прокуратураси шуғулланаётгани айтилган эди. Тергов бўлимидаги Озодлик манбасининг айтишича, “худкуш аёллар” иши бўйича Ўзбекистон жиноят кодексининг ўнга яқин моддаси бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Похожие видео

Показать еще