Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганлар ҳам пахтага чиқариляпти HD
Ўзбекистонда бу йил 18 ёшгача бўлганлар пахтага чиқарилмаслиги ҳақидаги ҳукумат кўрсатмасига қарамай, айрим вилоятларда 18га тўлмаган коллеж талабалари ва ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам пахта теримига жалб этилаётгани айтилмоқда. Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани Қизил-узақ қишлоқ хўжалик коллежининг биринчи курс талабалари ҳам 14 сентябрдан пахтага чиқарилган. Бу ҳақда коллеж талабаларидан бири Озодликка маълум қилди. – Коллеж қишлоқда жойлашган, унга яқин жойда пахта далалари бор, ўқувчиларни ўша ерларга чиқаришмоқда. Ўзи иккинчи ва учинчи курсларни олиб чиқамиз деганди, лекин биринчи курслар ҳам пахтага олиб чиқилди,- деди исми сир қолишини истаган чимбойлик коллеж талабаси.
Похожие видео
Показать еще