ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ГАИ РАҲБАРИ ҲАЙВОНЛИГИ

15.03.2022
Қорақалпоғистонда ГАИларни бошлиғи ходимларини "нега кам протокол туздинг" деб ҳақорат қилиб, дўппосламоқда. (Видеода ҳақоратли сўзлар мавжуд, Аёллар ва 18 ёшга тўлмаганлар кўриши тавсия этилмайди) Тармоқда тарқалган видеога кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ЙҲХБ бошлиғи(в.в.б) Батирбек Хожанов қўл остидаги ходимларини нега фақатгина 5 тагина маъмурий баённома туздинг, нега топширилган, мажбурий меъёрда маъмурий баённома тузмадинг деб аввал умуман куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, кейин дўппослаган.Бу ҳолат ходимларнинг бодй камерасига ёзилиб қолган. Ички ишлар вазирлиги бутун жамоатчиликни фикрига қарши ўлароқ, тизимда мажбурий юкламалар йўқлиги ҳақида айтишдан тўхтамаётган бўлсада, мана бундай видеолар аслида ундай эмаслиги, тизимда мажбурий юкламалар, мажбурий жарималар ёзилиши борлигини кўрсатиб қўймоқда. Бу ҳақда айтиб чиққан ИИБ ходимлари ёки ишдан бўшатилмоқда, ёки қамалмоқда. @OlimjonHaydarov

Похожие видео