Онаси пахтага кетган бола девор тагида қолиб ўлди HD
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида 4-синф ўқувчиси устига девор қулаши оқибатида нобуд бўлди. Воқеа тафсилотларидан хабардор тахиатошликларнинг Озодликка айтишича¸ мактаб ўқитувчиси ўрнига пахтага ёлланган боланинг онаси фожиа пайтида далада бўлган. Туман Халқ таълими бўлими раҳбари ўқитувчиларга ўз ўрнига одам ёллаб пахтага юбориш мажбурияти қўйилганини инкор қилишга уринди. Тахиатош тумани марказидаги Бердақ номли мактабнинг 4-синф ўқувчиси 11 октябрь куни девор тагида қолиб нобуд бўлди. Фожиа тафсилотларидан хабардор тахиатошлик ўқитувчилардан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда, боланинг қаровсиз қолгани фожиага сабаб бўлганини тахмин қилади. “Боланинг отаси Россияга ишлагани кетган. Онаси мактаб ўқитувчиси билан пулга келишиб, унинг ўрнига пахта теримига чиққан. Бола кеча жийда тераман деб уйлари яқинидаги эски бетон деворга осилиб чиқмоқчи бўлган. Лекин, девор қулаб уни босиб қолган. Бола ўша заҳоти жон берган. Онасини пахтадан чақириб келишган”, деди исми сир қолишини сўраган боланинг маҳалладошларидан бири.
Похожие видео
Показать еще